"Қизилқум"нинг ёзги йиғинни қаерда ўтказиши маълум
Суперлига 8-тур (қолдирилган) учрашувини "Бунёдкор" жамоасига қарши ўтказиб, ғалаба қозонган "Қизилқум" футболчилари қисқа таътилга чиқишди.
Жамшид Саидов бошчилигидаги мураббийлар штаби эса иккинчи даврага тайёргарликни 7-22 июль кунлари Ангрен шаҳридаги Янгиобод спорт базасида ўтказишни режалаштирган.
Ушбу йиғинда жамоа таркибига бир нечта янги футболчилар келиб қўшилади ва мураббийлар кўригида бўлишади. Йиғин доирасида режага кўра, бир нечта ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказилади.
"Қизилқум" матбуот хизмати.
Фикрлар