Қизиқ! "Челси"даги 9-рақамга қарғиш текканми?
"Челси" клуби бош мураббийи жамоада ҳеч ким 9-рақамни олишни истамаётганини айтиб ўтди.
"Бу ерда кўпчилик бу рақамга қарғиш теккан, дейишади. Очиғи, мен бунақа нарсаларга ишонмайман.
Аммо қизиғи, жамоадаги ҳеч ким бу рақам остида ўйнашни истамаяпти. Мендан олдин келганлар бу рақам кимларга тегишли бўлгани ва улар омадсизликка учраганини айтиб беришди. Билмадим, мен барибир буни тасодиф сифатида қабул қиламан", - деди германиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Челси"нинг 9-рақамли либосларида ўз вақтида Фернандо Торрес, Гонсало Игуаин, Радамель Фалкао, Альваро Мората ва Ромелу Лукаку каби таниқли футболчилар ҳаракат қилган. Аммо уларнинг бирортаси ўзидан яхши ном қолдира олмаган.
Фикрлар