Қизиқ факт! Динамо 1993 йилги натижани такрорлади
Ўзбекистон кубоги тарихида фақатгина бир бор қуйи лига жамоаси ярим финал босқичига қадар етиб борган. 1993 йил Марғилоннинг "Атласчи" клуби Биринчи лигада ўйнаган ҳолда финал остонасига қадар етиб боришга эришган эди.
"Динамо" бу борада иккинчи жамоа бўлди. Самарқандликлар ярим финал босқичига етиб келгунига қадар "Зомин", "Қизилқум", "Локомотив", "Пахтакор" ва "Олимпик" жамоаларини ортда қолдиришга эришдилар.
Манба: ЎзПФЛ
Фикрлар