Қобилбек Тўлабоев чемпионлик камарини қўлга киритди
Ads

Кеча Таиланднинг Бангкок шаҳрида аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича профессионал жанг кечаси ташкил этилди.

Мазкур мусобақада ўзбекистонлик Қобилбек Тўлабоев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Бу жангда ҳамюртимизга мезбон спортчи Ронгкаек Канянг рақиблик қилди. Бу спортчиларнинг 2017 йил июнда бўлиб ўтган қарама-қаршилигида таиландлик яккакурашчи ғалаба қозониб, чемпионлик камарига эга чиққан эди.

Иккинчи жангга муносиб ҳозирлик кўрган Қобилбек реванш олиб, чемпионлик камарини таиландлик спортчидан тортиб олишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, спортчимиз ўтган йили декабрь ойида профессионал боксдаги илк ғалабасини нишонлаган эди.