Қўл жанги бўйича Халқаро турнир ниҳоясига етди (фото)

Шу йилнинг 6-8 декабрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида махсус қисмларнинг хизмат бурчини адо этиш вақтида вафот этган ходимлари хотирасига бағишлаб ўтказилган қўл жанги бўйича анъанавий халқаро турнир ниҳоясига етди. Турнирда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 500 нафардан ошиқ спортчи иштирок этди.

Ғолиблар мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

P.S. Хотира турнирининг ғолиб ва совриндорлари ҳақидаги маълумотни навбатдаги чиқишларимизда эълон қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!