Қолдирилган баҳсда иродали ғалабага эришган "Атлетико" "Барселона"дан 6 очко илгарилаб кетди

Испания Ла Лигаси 18-туридан ўрин олган "Атлетико" Мадрид - "Атлетик" Бильбао учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйинда мадридликлар 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритишди.

Голларга мезбонлар сафида Маркос Льоренте ҳамда Луис Суарес муаллифлик қилган бўлса, бильбаоликларнинг ягона голи Икер Муниаиннинг номига ёзилди. 

Шу тариқа, қолдирилган баҳсда 3 очкони қўлга киритган "матрасчилар" ўз очколари сонини 62 тага етказиб олди ва энг яқин таъқибчиси бўлган "Барселона"дан 6 очкога илгарилаб кетди. "Атлетик" эса 33 очко билан 8-ўринда бормоқда.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! "Атлетико" қолдирилган ўйинда иродали ғалабага эришиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди. Матнли трансляцияда сиз билан Абдулла Маннонов бирга бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+4'

    Лоди сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+1'

    "Атлетик" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Карраско ўрнига Лоди ўйинни давом эттиради.

  • 89'

    Льоренте ўрнига Кондогбиа ўйинни давом эттиради.

  • 86'

    Беренгернинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 83'

    "Атлетик" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. Мадридликлар қарши ҳужумда.

  • 82'

    Марселино Гарсия Тораль яна бир ўзгаришни амалга оширди: Икер Муниаин ўрнига Хон Морсильо ўйинга қўшилди.

  • 81'

    Бильбаоликларда ўзгариш: Оскар де Маркос ўрнига Андер Капа ўйинга қўшилди.

  • 78'

    "Атлетико" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият ярата олмади. Қарши ҳужум.

  • 75'

    Рауль Гарсия ўрнига Вильялибре майдонга тушди.

  • 74'

    "Атлетик"да ҳам ўзгариш: Унаи Лопес ўрнига Унаи Энседор ўйинга қўшилади.

  • 72'

    Ўзгариш: Суарез майдонни тарк этиб, ўрнига Торрейра ўйинни давом эттиради.

  • 71'

    "Атлетико" бурчакдан тўпни ўйинга киритди, бироқ хавфли вазият юзага келмади.

  • 68'

    Симеоне ўзгаришларни ишга солади: Лемар ўрнига Сауль ўйинга қўшилади.

  • 67'

    "Атлетико"да ўзгариш: Жоау Фелиш ўрнига Анхел Корреа ўйинг қўшилди.

  • 64'

    Карраско яхши ўйнади. Рақибни тўпсизлантирди.

  • 62'

    Зарбалар сони 4-1!

  • 59'

    Ўзгариш: Микель Весга ўрнига Дани Гарсия ўйинга қўшилади.

  • 55'

    Оскар де Маркоснинг узатмаси ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.

  • 54'

    "Атлетик" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 51'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Луис Суарез пеналтидан аниқ фойдаланди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 2-1!

  • 50'

    Пенальти! Унаи Симон жарима майдончаси ичида қўполлик қилди ва бош ҳакам нуқтани кўрсатди. Суарез уни ижро этади.

  • 49'

    Тома Лемар жарима майдончаси ичига тўпни узатди, ҳимоячилар фаол.

  • 48'

    Луис Суарез офсайдда қолиб кетди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+1'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Лемарнинг ажойиб узатмасидан сўнг Маркос Льоренте сўнгги дақиқада гол уриб ҳисобни тенглаштирди! 1-1!

  • 45+'

    Бош ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берди.

  • 44'

    "Атлетик" ўнг қанотдан жарима тўпи тепади.

  • 43'

    Фелипе ҳакамга эътироз билдириш жараёнида қўполлик қилди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 42'

    "Атлетик" футболчиси Микель Весга қўпол ҳаракати учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 41'

    Рауль Гарсия иккинчи қаватдаги тўп учун курашда ғолиб чиқди ва тўпни узоқлаштирди.

  • 40'

    "Атлетико" тезкорлик билан бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 40'

    Маркос Льоренте ҳужумда фол қайд этди. Бош ҳакам Хесус Хиль Монсано ҳуштагини чалиб, жарима зарбаси белгилади.

  • 38'

    Оскар де Маркос қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 37'

    "Атлетико" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди.

  • 35'

    Янник Карраско узоқ масофадан дарвозанинг пастги бурчагига зарба берди! Дарвозабон уни бурчакка чиқариб юборди.

  • 34'

    Маркос Льоренте ҳимоячиларни алдаб ўта олмади. Тўп йўқотилди.

  • 33'

    Иньяки Уильямс жарима майдончаси ичига тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар хатосиз ўйнади.

  • 29'

    "Атлетик" футболчилари чиройли ҳужумлар ташкил этмоқда. Узатмалар сони кўп ва аниқ.

  • 26'

    Киран Триппьер учрашувда 2-бор офсайдда қолиб кетди.

  • 25'

    Тўп назорати мадридликлар фойдасига. Бироқ бу назорат жуда юқори эмас. 54-46! Бильбаоликлар ҳам ажойиб ўйин кўрсатишмоқда.

  • 22'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Иньяки Уильямснинг узатмасидан сўнг Икер Муниаин тўпни дарвозага михлаб қўйди! Ҳисоб очилди дўстлар! 0-1!

  • 20'

    Рауль Гарсиянинг узатмасини яна бир бор ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 18'

    Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилади.

  • 17'

    Икер Муниаин жарима майдончаси ичига ўнг қанотдан узатма амалга оширди, ҳимоячилар тўпни ташқарига чиқариб юборди.

  • 15'

    Алехандро Беренгер қўл билан ўйнади. Жарима тўпи.

  • 14'

    Рауль Гарсия жарима майдончаси ичига хавфли узатма амалга оширди, ҳимоячилар боши билан тўпни узоқлаштирди.

  • 11'

    Киран Триппьер офсайдда қолиб кетди.

  • 9'

    Эрмосонинг саъй-ҳаракатлари ҳимоячиларнинг фаоллиги туфайли амалга ошмади.

  • 7'

    Жоау Фелиш жарима майдончаси ичига тўпни узатмоқчи эди, бироқ ҳимоячилар узатмани блоклади.

  • 6'

    Луис Суарес ҳужумда фол қайд этди ва "Атлетико"нинг ҳужуми якунланди.

  • 5'

    Тома Лемар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 4'

    "Атлетико" футболчилари кўплаб майда паслар билан ўйинни давом эттирмоқда. Ҳужум дарвозага қадар бормаяпти.

  • 2'

    "Атлетик" ҳужумчиси Рауль Гарсиянинг узатмаси у қадар омадли чиқмади. Рақиб ҳимоячиларидан бири тўпни узоқлаштирди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!