Қўлидан пичоқ еган гўзал теннисчи кортга қайтолмайди
Ads
 
"Катта дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг икки карра ғолибаси, Рио Олимпиадаси совриндори Петра Квитова босқинчилик ҳужумидан сўнг кортга қайтмаслиги мумкин.
 
Вашингтон шифохонаси жароҳатлар бўлими бошлиғи жарроҳ Майкл Кесслер теннисчининг жароҳати қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
 
- Петрадаги оғир жароҳат теннисда муҳим бўлган форхенд ва бэкхенд зарбаларни амалга оширишга ҳалақит беради, - деди Майкл Кесслер. - Бундан ташқари, теннисда тўпни ҳис қилиш деган тушунча ҳам муҳим. Айниқса, қисқа ва бурама зарбаларни беришда бу муҳим аҳамият касб этади. Теннисчи тўпни бармоқлари учи билан сезиши керак.
 
Эслатиб ўтамиз, 20 декабрь куни Петра Квитова Чехиянинг Простеёв шаҳридаги ўз уйида босқинчи ҳужумига учраган эди. Ёлғон баҳона билан теннисчининг уйига кириб олган жиноятчи Петрага пичоқ билан ҳамла қилган ва уни яралаган. Квитова шифохонада операция қилинди.
 
Машҳур теннисчи яқин орада кортга қайтмайди.