Ads

Аниқроғи, 13 сенбярь куни 23-тур учрашувлари бошланади. Пайншанба куни “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубини қабул қилади.
Қўқон клуби матбуот хизмати ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларига оид статистик маълумотларни тақдим этди.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар шу пайтгача миллий чемпионатимизда ўзаро 18 марта туқнаш келишган. Шундан 4 учрашувда қўқонликларнинг қўли баланд келган. 13 та ўйинда рақибнинг қўли баланд келган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Биринчи босқич доирасидаги Қўқонда бўлиб ўтган баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик қаршиклар томонида 19-36. Ўзаро беллашувларда қўқонликлар 13 очкога эга бўлишган. “Насаф” ҳисобидаги очколар эса 40 тани ташкил этади.

Қўқонда ўтказилган сўнгги беш учрашув:

24.04.2018. “Қўқон-1912” – “Насаф” 0:0
04.03.2017. “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2
26.08.2016. “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2
16.08.2015. “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:3
18.08.2003. “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0

Ҳакамлар

Қўқондаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтадиган, "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашувини , ФИФА ҳаками, жаҳон рекордчиси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Равшан Эрматовга қанотларда доимий ҳамкорлари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Ўйиннинг тўртинчи ҳаками сифатида Даврон Акмалов ишлайди.

Учрашув назоратчиси этиб Радик Серазитдинов , комиссари этиб эса Бахтиёр Намозов тайинланди.

Pepsi суперлига. 23-тур

“ҚЎҚОН-1912” – “НАСАФ”

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Даврон Акмалов.

Назоратчи: Радик Серазиддинов.

Комиссар: Бахтиёр Намозов.

Бошланиш вақтлари

Pepsi суперлиганинг 23-тур доирасидаги ушбу баҳс 13 сентябрь куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:00да старт олади. Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс эса 12 сентябрь куни бўлиб ўтади.