“Қўқон-1912”: 385-учрашув арафасида

“Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 385-ўйинини ўтказиш арафасида. 13-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 384 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.

Шуларнинг 137 тасида жамоа ғалаба қозонган, 56 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. Яна 191 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 512–713. Умумий очколар 467 тани ташкил этади.

PEPSI  Суперлига 15-тур доирасидаги “Локомотив” билан бўладиган учрашув “Қўқон-1912” жамоасининг Ўзбекистон чемпионатидаги 385-ўйини сифатида тарихда қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!