"Қўқон-1912" дарвозабонига кўз тикаётган клублар бор
“Қўқон-1912” клубида бир неча йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган посбон Музаффар Абдуллаев кейинги мавсумни қаерда ўтказиши мухлисларни қизиқтираётгани бор гап.
Негаки, ўзидан яхши таассурот қолдирган дарвозабоннинг қўқонликлар билан тузган шартномаси ниҳоясига етмоқда.
Маълумотларга қараганда, Музаффарнинг хизматига кўз тикаётган клублар бор. Айни чоғда у таклифлар устида бош қотирмоқда. Албатта, бу билан уни "Қўқон-1912"ни тарк этди, дейишга ҳали эрта. Балки шартномани узайтирган ҳолда янги мавсумни яна Қўқонда давом эттириши ҳам мумкин. Абдуллаев катта эҳтимол билан январь ойида бир қарорга келади.
Меҳнати билан жамоанинг биринчи рақамли дарвозабонига айланган 29 ёшли Музаффар Абдуллаев якунига етган Суперлиганинг 19 та ўйинида “Қўқон-1912” дарвозасини ҳимоя қилди.
Фикрлар