"Қўқон-1912" эртага назорат ўйини ўтказади

Янги мавсумга тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бораётган "Қўқон-1912" жамоаси машғулотларни кунига икки маҳалдан олиб бормоқда. Суҳроб Бердиев шифокор назорати остида алоҳида машғулотларда иштирок этмоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари эртага Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур беллашув "Тўқимачи" стадионида бўлиб ўтади ва соат 12:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!