"Қўқон-1912" футболчилари ва бош мураббийи барчани янги йил билан табрикашди! (ФОТО)

"Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳамда Қувондиқ Рўзиев ва Мурод Холмуҳаммедов каби футболчилари кириб келаётган янги 2020 йил билан барча мухлисларни табриклашди.

Бахтиёр Ашурматов: "Барча юртдошларимизни кириб келаётган янги 2020 йил билан чин юракдан табриклайман! Янги йилда юртимизда тинчлик барқарор бўлсин, байрамлар кўп бўлсин. Худо хоҳласа янги йилда Ўзбекистон спортчилари юксак натижаларни кўрсатишсин. Илоҳим Олимпия терма жамоамиз январь ойида бўладиган Осиё чемпионатида чиройли ўйин кўрсатиб юртимизга ғалаба билан, ёруғ юз билан қайтишсин. "Қўқон-1912" жамоасида юксак мақсадларни кўзлаб, иш бошладик. Худо хоҳласа Қўқон халқини чиройли ўйинлар билан хурсанд қилиш бизларга насиб қилсин. Жамоамиз билан янги йилда сизларнинг қўллаб-қувватлашларингдан умидвормиз. Барча мухлисларимизнинг оилаларида ҳар куни хурсандчилик кунлар бўлсин. Барча юртдошларимизни, Қўқон аҳлини кириб келаётган янги йил билан яна бир бор табриклайман. Мухлисларимиз бахтимизга доимо соғ ва саломат бўлишсин!"

photo_2019-12-31_12-11-03

 

Қувондиқ Рўзиев: "Ассалому алайкум! Барча юртдошларимизни, шу жумладан қўқонлик мухлисларимизни кириб келаётган янги, 2020 йил билан табриклайман! Янги йил барчангизни оилангизга хурсандчилик олиб келсин. 2019 йилда эриша олмаган барча яхши ниятларга келаётган йилда эришиш насиб қилсин. "Қўқон-1912" жамоаси билан бирга кўплаб ютуқларга эришиб, мухлисларимизни хурсанд қилиш бизга насиб қилсин.
Янги йил барчангизга муборак бўлсин!!!"

photo_2019-12-31_10-33-53

 

Мурод Холмуҳаммедов: "Барча ўзбекистонлик футбол мухлисларини кириб келаётган янги йил билан чин қалбимдан табриклайман. Қўқонлик мухлисларимизга эса алоҳида табрикларим бор. Уларга янги йилда энг аввало соғлик тилайман . Барчаларингизни оилангизда яхши кунлар, хурсандчиликлар кўп бўлсин. Келаётган янги йил Қўқон футболи учун баракали келсин. Биз сизларни яхши кўрамиз. Келгуси мавсумда кўплаб ғалабали онларни бирга нишонлаш насиб қилсин. Янги йилингиз муборак бўлсин!!!"

photo_2019-12-31_10-20-01

Манба: "Қўқон-1912" телеграм расмий канали

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!