“Қўқон-1912” Ғузорда, “Пахтакор” Олмалиқда ғалаба қозонди

Футбол бўйича Олий Лиганинг 29-тури доирасидан ўрин олган “Олмалиқ” – “Пахтакор” ва “Шўртан” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйинлар якунига етди.

Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда “шерлар” 0:1 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, ғузорликлар майдонига сафар уюштирган қўқонликлар 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритишди.

Қайд этиш жоиз, ушбу ғалабалардан сўнг “Папхтакор” 51 очко билан 5-ўринни банд этган бўлса, “Қўқон-1912” 26 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!