“Қўқон-1912” ҳам бошлади. Аммо нега Мурод Холмуҳаммедов ва Александр Мерзляков таркибда йўқ?
Суперлига ўйинлари экваторига етиб келдик. Жамоалар биринчи давранинг сўнгги, 13-тур ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборишган.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “шунқорлар” 13-турда Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади. Қадимий ва кўҳна шаҳарларнинг жамоалари ўртасидаги ўйинлар ҳар доим қизиқарли ва шиддатли курашларга бой тарзда ўтиб келади. Айни дамда қўқонликлар 1-давранинг сўнгги ўйинида ўз мухлисларини хурсанд қилиш ҳамда муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритишни ўз олдиларига мақсад қилган ҳолда мазкур ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.
Жамоа машғулотлари Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионда бўлиб ўтяпти. Машғулотларда жароҳати боис етакчилар Мурод Холмуҳаммедов ҳамда Александр Мерзляков кўриниш беришгани йўқ. Қолган футболчилар эса мураббийлар бошчилигида астойдил тер тўкмоқда.
“Қўқон-1912” – “Динамо” (Самарқанд) баҳси 28 июнь чоршанба куни, соат 20:00да Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар