"Қўқон-1912" ҳужумчиси билан шартномани узайтирди

“Қўқон-1912” жамоасининг Тошкентдаги машғулотлари давом этмоқда. Жамоа раҳбарияти футболчилар билан шартномаларни расмийлаштиришни бошлаб юборишди.

Ўтган мавсумни “шунқорлар” сафида ўтказиб, ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйишга эришган ҳужумчи Мўминжон Мелиев 2022 йилги футбол мавсумини ҳам Қўқонда ўтказадиган бўлди. “Қўқон-1912” билан келишувга эришган ҳужумчининг шартномаси яна бир йил муддатга узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, 1997 йилда туғилган Мўмин Мелиев ўтган мавсум бошида Муборакнинг “Машъал” жамоасидан Қўқонликлар сафига кўчиб ўтган эди, - дея хабар тарқатди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!