“Қўқон-1912” ҳужумчиси Отабек Ҳайдаров операция қилинди
Ads

“Қўқон-1912” клуби ҳужумчиси Отабек Ҳайдаров шу кунларда, Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб турибди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Отабек Ҳайдаров Олий Лига 28-туридаги “Машъал” жамоаси билан бўлган учрашувда жароҳат олиб майдонни эрта тарк этган эди. Дастлабки тиббий текширувлардан сўнг футболчи жарроҳлик столига ётиши лозимлиги маълум бўлганди.

Куни кеча Отабек Ҳайдаров Москвада операция қилинди. Оперция муваффақиятли якунланган. Ҳозирда футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда. Россиялик шифокорларнинг маълум қилишича футболчи 2 ойдан сўнг майдонга қайтиши мумкин.