Ads

 

Айни дамда "Қўқон-1912" жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирмоқда.

“Қўқон-1912” жамоаси июль ойида расмий учрашув доирасида битта ўйин ўтказиб, иккита назорат ўйинида иштирок этади. Футболчилар 28 июль куни Ўзбекистон кубоги чорак финал жавоб учрашуви доирасида “Насаф”га қарши майдонга тушишади. Мазкур учрашув Қўқонда бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, қўқонликлар ушбу ойда “Нефтчи” ва “Қизилқум” клубиларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишади. 16 июль куни "Қўқон-1912" футболчилари “Қизилқум”га қарши тўп суришади. Фарғона вилоят дербиси бўлмиш  – “Нефтчи” билан бўладиган баҳс эса 21 июль санасига белгиланган.