Ads

Хабарингиз бор, айни кунларда Суперлигада биринчи давра якунланиб жамоалар танаффусга чиқишган. “Қўқон-1912” жамоаси мураббийлари ҳам жамоанинг айрим етакчи футболчиларига лига кубоги ўйинларидан олдин дам олиш имконини беришган эди. “Бухоро” билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг эса жамоанинг барча аъзоларига қисқа муддатли таътил берилган. Футболчилар 10 июль кунига қадар дам олишади. 10 июль куни барча футболчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун Тошкент шаҳрида йиғилишади. 11 июлдан эса машғулотлар бошланади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Азиз Тўхтабоев шогирдлари 2-даврага тайёргарликни Чирчиқ шаҳрида олиб боришади. Чирчиқ йиғини мобайнида таркибга бир нечта футболчилар келиб кўрикдан ўтишлари кутилмоқда. Ҳозирги кунда жамоани ҳеч ким расман тарк этмаган ва бирон футболчи қўшилмаган. Ўқув-йиғинлар мобайнида назорат учрашувлари ҳам ўтказилади.