"Қўқон-1912" жамоаси 2-давра ўйинларига тайёргарликни бошлади
Даврон Файзиев бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси Суперлиганинг 2-давра ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборишди.
Кеча футболчилар Дўрмонда йиғилишди ҳамда машғулотларни киришди. Машғулот кунига икки маҳалдан ўтказиляпти. Мураббийлар штаби йиғинга ўринбосарлар таркибидан ҳам бир нечта иқтидорли ёшларни жалб қилишган.
Клуб таркибида ҳозирча ўзгаришлар бўлгани йўқ. Бироқ селекция жараёнлари олиб борилмоқда. Трансфер ойнаси очиқлигидан фойдаланиб, таркибга янги футболчилар ҳам жалб қилинади.
Дўрмондаги йиғин давомида бир нечта ўртоқлик ўйинларни ўтказиш мураббийлар штаби режаларидан ўрин олган. Бу ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз. Қуйида Дўрмондаги машғулотлардан олинган суратларни томоша қилинг!
"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Фикрлар