“Қўқон-1912” жамоаси “Бунёдкор”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади
Ads

 

Олий Лига 27-турида “Бухоро”га қарши кечган учрашувдан кейин “Қўқон-1912” аъзоларига бир кунлик таътил эълон қилинганди.

Бугундан Қўқон клуби футболчилари машғулотларга қайтишади. Қўқонга тўпланадиган жамоа вакиллари “Бунёдкор” билан бўлиб ўтадиган баҳсга тайёргарликни бошлашади.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” беллашуви 9 ноябрь куни “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади.