"Қўқон-1912" жамоаси "Локомотив"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

“Навбаҳор” устидан қозонилган ажойиб ғалабадан кейин "Қўқон-1912" дарҳол навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишди. Бунга сабаб тавқимнинг тиғиз келгани бўлди. 25 октябрь куни қўқонликлар Тошкентда амалдаги чемпион – “Локомотив”га қарши майдонга тушишади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча "Қўқон-1912" аъзолари Тошкентга йиғилишди ва “Локо” билан бўлиб ўтадиган ўйинга тайёргарлик кўришни бошлашди. Навбатдаги баҳсда ҳам мухлисларни хурсанд этишни мақсад қилган футболчиларимиз машғулотларга зўр беришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!