“Қўқон-1912” кимлар билан ўйнайди?

 

“Қўқон-1912” матбуот хизматининг маълум қилишича, клуб навбатдаги назорат учрашувини 14 январь куни Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади.

Учрашув “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда ўтказилади. Ўйиннинг бошланиш вақти соат 12:00 га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” жамоаси 8 январь куни биринчи ўртоқлик учрашувида “Пахтакор”га қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашганди.

Жамоа, шунингдек, “Навбаҳор” ва “Сўғдиёна” билан назорат ўйини ўтказишни режалаштирган. Бироз аввал “Қўқон-1912” жамоаси сафида бир нечта ўзгариш юз бергани ҳақида хабар бергандик.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)