"Қўқон-1912" лагерида нима гаплар?

Даврон Файзиев бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola Суперлигасининг 2-давра ўйинларига қизғин тарзда тайёргарлик кўришмоқда. Жамоа аъзолари Дўрмон посёлкасидаги сўлим оромгоҳда яшаб, кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда. Мураббийлар штаби биринчи навбатда жисмоний тарёргарликка урғу беришмоқда. Машғулотларда  футболчиларга катта юклама берилмоқда. Об-ҳавонинг ўта иссиқ бўлишига қарамасдан барча жамоа аъзолари машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда. Жамоа раҳбарияти футболчиларнинг яхши яшашлари, машғулотларда  ишлашлари ҳамда ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитларни мукаммал тарзда яратиб беришмоқда. 

Бугунги машғулотларда кичик жароҳати сабабли Санъат Шихов иштирок этмади. Шунингдек, Александр Мерзляков алоҳида машғулотларда иштирок этяпти. Билолхон Тошмирзаев куннинг иккинчи ярмидаги машғлуотларда бош мураббийнинг рухсатига кўра қатнашмади. Қолган барча футболчилар мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажариш учун машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда.

Жамоа машғулотларига аввал хабар берганимиздек, Шоҳназар Норбеков ҳамда нигериялик легионер Лонгжи Сонг қўшилган. Қолаверса, ўринбосарлар таркибидан ҳам бир нечта ёш футболчиларимиз асосий жамоа машғулотларига жалб қилинган. Жамоани Мўмин Мелиевдан бошқа ҳеч ким расман тарк этмади.

“Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!