"Қўқон-1912" муҳим баҳсга Тошкентда тайёргарлик кўрмоқда, етакчи ўйинчиси таркибга қайтди
Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг гуруҳ босқич ўйинларини энг яхши кўрсаткич билан якунлаган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди.
“Шунқорлар” энди Суперлига 5-тур учрашувида Олмалиқнинг АГМК жамоасига қарши сафарда тўп сурадилар. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа аъзолари бугун Тошкент шаҳрида йиғилиб мазкур ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди.
“Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтган машғулотларда барча футболчилари иштирок этишди. Қувонарлиси жамоа сардори Мурод Холмуҳаммедов ҳам бугундан машғулотларга қайтди. Футболчиларимиз 27 апрелга қадар Тошкент шаҳрида навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрадилар.
Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган АГМК-“Қўқон-1912” учрашуви, 27 апрель куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
“Қўқон-1912” матбуот хизмати.
Фикрлар