"Қўқон-1912" мураббийи жамоасининг 200-голи муаллифи эканлигини биласизми?

  • 2 май, 2020, 18:20
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Қўқон-1912” жамоасининг матбуот хизмати бир қатор қизиқарли фактлар ҳақида маълумотлар бериб бормоқда. Жумладан, клубнинг киритилган юбилей голларига алоҳида тўхталган.

Tecno

Бунга кўра Ўзбекистон чемпионатида “Қўқон-1912” жамоасининг илк голи Муҳиддин Абдувалиевга тегишли бўлса, 100-голи бугунги кунда АГМК клубида бош директор сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Мухтор Қурбоновнинг ҳисобига ёзилган. Ўшанда у “Пахтакор” дарвозасини ишғол этган.

Шунингдек, яна ўша Абдувалиев қўқонликларнинг 300-голини ҳам киритган. Ўз ўрнида шуни ҳам таъкидлаш жоизки, 1998 йилги мавсумда қўқонликлар икки юзлик довонни забт этган. Ўша мавсумнинг 21-турида “Косонсой” дарвозасига киритилган гол қўқонликларнинг олий лигадаги 200-голи сифатида тарихдан жой олган.

2:1 ҳисобида Қўқон жамоасининг ғалабаси билан якунланган учрашувнинг 89-дақиқасида Зоҳид Нурматов рақиб дарвозасини ишғол қилган ҳолда жамоасининг тарихий 200-голи муаллифига айланган.

Эслатиб ўтамиз, 1992 йилдан 2002 йилга қадар жамоа “Темирйўлчи” деб номланган. Қўқон футболининг ёрқин юлдузларидан бири сифатида ном қозонган Зоҳид Нурматов эса ҳозирги пайтда “Қўқон-1912”нинг мураббийлар штабида фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!