"Қўқон-1912" мураббийлар штабида ўзгариш бўлди

Суперлиганинг 2-даврасига Дўрмонда тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Тажрибали мураббий Шавкат Абдухўжаев бундан буён жамоа бош мураббийи Даврон Файзиевга ёрдам берадиган бўлди.

Шу кунга қадар у Ўзбекистон U-16 терма жамоасида ишлаб келаётган эди. У "Қўқон-1912" жамоасида катта мураббий этиб тайинланган.

Абдухўжаев "Обод", "Динамо", "Сўғдиёна" ҳамда "Сурхон" жамоаларидаги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлиб улгурган. 

Манба: "Қўқон-1912" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!