"Қўқон-1912" мухлислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 


Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси томонидан мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, мухлисларни стадионга қайтариш ишлари олиб борилмоқда.  

“Қўқон-1912” жамоаси мухлислари ҳам ЎФФ ва ПФЛнинг бу ғояларни қўллаб-қувватлайди. Қўқонлик футбол ишқибозлари ҳар доим юксак маданият, билим ва заковатда намуна бўла олишган. Бу йил ҳам клуб мухлислари барчага ибрат бўлишни мақсад қилишган.

Шу муносабат билан 18 январь, пайшанба куни "Қўқон-1912" мухлислар клубининг йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш "Қўқон-1912" клубига қарашли автовокзалда, соат 11:30 да бошланади.

Йиғилишда келаётган мавсумда мухлислик маданиятини ошириш, "Қўқон-1912"нинг уйдаги ва сафардаги учрашувларда қўллаб-қувватлаш борасида, шунингдек, ташкилий масалалар кўриб чиқилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!