"Қўқон-1912" навбатдаги ўйинга Тошкентда тайёргарлик кўряпти
Coca Cola Суперлигасида ФИФА кунлари туфайли қисқа танаффус юзага келди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 ва 29 март кунлари Наманган шаҳрида ташкил этиладиган “Наврўз Кубоги” ҳалқаро турнирида иштирок этади.
Чемпионатда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Футболчиларимиз куни кеча Тошкентда тўпланишди ҳамда машғулотларни бошлаб юборишди.
Бугундан “шунқорлар”нинг машғулотлари кунига икки маҳалдан бўлиб ўтади. Ҳозирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига чақирилган Жавоҳир Сидиқов иштирок этмаяпти. Қолган барча жамоа аъзолари тайёргарлик жараёнида астойдил тер тўкишмоқда. Мураббийларнинг режаларига кўра Тошкент йиғини 26 мартга қадар давом этиши кўзда тутилган.
“Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola Суперлигасидаги навбатдаги 4-тур учрашувини Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади. “Қўқон-1912” – “Металлург” баҳси 31 март куни, соат 18:30да, Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар