"Қўқон-1912" назорат учрашувида "Бунёдкор" U-21 жамоасини мағлуб этди
Бугун про лига вакили “Қўқон-1912” жамоаси Тошкентда “Бунёдкор” ўринбосарларига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Куни кеча қўқонликлар сафига қўшилган Баҳром Абдураҳимов ҳам асосий таркибда майдонга тушди.
“Қўқон-1912” таркиби: Мирзохиджон Жалилов, Фарҳод Мираҳмадов, Зафар Акрамов, Файзулло Қамбаров, Аслиддин Тоштемиров, Иқбол Маликжонов, Исломбек Шарипов, Иброҳим Нўъмонов, Анвар Алижонов, Баҳром Абдураҳимов, Шаҳзод Бешимов.
Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар: Нуриддинов, Пахлавонов, Мерзляков, Зокиржонов, Абдуҳамидов, Мухторов, Комилов, Исмоилов, Сидоров, Турдиалиев.
Биринчи бўлимда Шахзод Бешимов ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Дониёр Исмоилов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Ёш “қалдирғочлар” битта гол билан жавоб қайтаришди ва якуний ҳисоби 2:1 “Қўқон-1912” фойдасига.
Фикрлар