“Қўқон-1912” охирги 5 та ўйиндан бери “Сўғдиёна”ни Жиззахда юта олмаяпти

CHERY AUTO

Суперлига 12-тур доирасидан ўрин олган “Сўғдиёна” - “Қўқон-1912” учрашуви 22 июнь куни Жиззахда бўлиб ўтади. "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларни тақдим этди.

Tecno

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 26 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг 8 тасида қўқонликлар зафар қучишган, 12 та баҳсда жиззахликларнинг қўли баланд келган. Олтита учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар фарқи – 40-30, “Сўғдиёна” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 30 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна””нинг очкоси 42 тани ташкил этади.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 учрашув:

19.10.2018 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:0

25.04.2018 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:1

19.11.2017 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 2:1

29.10.2016 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:1

26.06.2015 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 2:1

Ҳакамлар

22 июнь куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” ўйинини Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Coca Cola Суперлига

12-тур

22 июнь, шанба

СЎҒДИЁНА – ҚЎҚОН-1912

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Александр Буров, Илья Ильин

Назоратчи: Рашид Айтеков

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Бошланиш вақтлари

“Сўғдиёна” - "Қўқон-1912" учрашуви, шанба куни Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” марказий ўйингоҳда соат 19:30да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 12-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин “Сўғдиёна” қароргоҳи стадионида соат 18:00да бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Shavkat_boy
22/06/2019 16:57
Yaxshi va qiziqarliy o'yin bo'ladi lekin taxminiy 1-1 bo'ladi