“Қўқон-1912” қайси ойда кўпроқ очко олган?

 

“Қўқон-1912” матбуот хизмати йил якунларига бағишланган статистик маълумотлар тақдим қилишда давом этмоқда. Бу сафар клубнинг қайси ойда неча очко олгани ҳақида билиб олиш мумкин.  

Энг кўп очко олинган ой

2017 йилги мавсумда қўқонликлар жами 41 очкони қўлга киритишди. “Қўқон-1912” жамоаси учун апрель ойи омадли бўлди. Баҳор фаслининг иккинчи ойида жамоа вакиллари ўтказилган тўртта ўйинда 10 очкони қўлга киритишга муваффақ бўлишганди.

Энг кам очко олинган ой

Клуб вакиллари ноябрь ойида энг кам очкони қўлга киритишди. Чемпионат финишидаги сўнгги тўртта баҳсда қўқонликлар ўз ҳисобига атиги бир очко ёзиб қўйди, холос.

Мағлубиятсиз ойлар

Биринчи даврада “Қўқон-1912” жамоасининг мағлубиятсиз серияси 11 ўйинга тенг бўлди. 1-турда “Насаф”га ютқазиб қўйган “Қўқон-1912”, 13-турга қадар мағлубият нима эканини билмади. Кейин эса жамоа “Бунёдкор”га мағлуб бўлди. Апрель ва май ойларида Нўъмон Ҳасанов шогирдларини енгадиган жамоа топилмади.

Қўйида қайси ойда неча очко олингани ва нечта гол киритилгани ҳақидаги маълумот билан танишинг:

Март – 7 очко,  5 та гол

Апрель – 10 очко, 9 та гол

Май – 6 очко,  5 та гол

Июнь – 4 очко, 4 та гол

Август – 6 очко, 5 та  гол

Сентябрь – 4 очко, 6 та гол

Октябрь  - 3 очко,  2 та гол 

Ноябрь – 1 очко, 6 та гол

Жами: 41 очко, 42 та гол

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!