Мавсумни 8-ўринда якунлаган “Қўқон-1912” жамоаси ҳам қишки таътилга чиқди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штаби янги мавсум учун дастлабки режаларни тузиб чиқишган.

Унга кўра, илк йиғин 20 декабрда бошланиши кўзда тутилган. Тайёргарликнинг биринчи босқичи Қўқонда ташкиллаштирилади. Кейин янги йил арафасида футболчиларга бироз дам берилгач, 2022 йилнинг 4 январь куни йиғиннинг иккинчи босқичи Тошкентда бошланади. Таркибда ҳам ўзига яраша ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли катта.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию