"Қўқон-1912" қисқа муддатли танаффусга чиқди

  • 18 февраль, 2023, 20:55
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Даврон Файзиев бошчилигдаги “Қўқон-1912” жамоаси Тошкентдаги навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини якунлашди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

10 кун давомида жамоа учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Тошкентдаги тайёргарлик вақтида “Қўқон-1912” про лига вакиллари “Арал” (2:1), “Машъал” (1:1) ва Суперлига жамоаси “Металлург”га (1:2) қарши назорат учрашувларини ўтказишди.

Энди жамоа вакиллари қисқа танаффусдан сўнг 21 февралдан яна Тошкентда йиғилишади ва янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!