"Қўқон-1912" қизлари "водий дербиси"да дуранг ўйнади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мавсумга тайёргарликни қизғин тарзда олиб бораётган "Қўқон-1912" аёллар жамоаси бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Қўқон-1912" қизлар жамоаси Наманган шаҳрида маҳаллий "Навбаҳор" жамоаси қизларига қарши майдонга чиқдилар.
Қизғин тарзда ўтган беллашув , "дерби"га хос тарзда курашларга ва голларга бой тарзда ўтди.
Майдон эгалари ҳам ютқазишни истамадилар ва қўқонликларга очиқ футбол таклиф қилишди.
"Навбаҳор" қизларининг киритган учта голига, қўқонлик қизлар ҳам учта гол билан жавоб беришди. Голларнинг иккитасига Гулираъно Ҳасанов муаллифлик қилган бўлса, битта гол Шоғсанам Орифжонов ҳисобига ёзилди. Шундай қилиб аёллапр ўртасидаги "водий дербиси" 3-3 ҳисоби қайд этилди.

"Навбаҳор" (аёллар) - "Қўқон-1912" (аёллар) 3-3.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!