Ads

Тошкентда мавсумга тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" жамоаси мураббийлари селекция ишларини бир муддат ҳам тўхтатишгани йўқ. Бугун сафга Сербия давлатидан яна бир футболчи келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Сербиянинг "Бежания" клуби аъзоси бўлган Марко Милич бугун эрта тонгда Тошкентга етиб келди. Марко Милич бўйи 1.91 см бўлган марказий ҳимоячи саналади. У бугуннинг ўзида жамоа аъзолари билан танишиб, узоқ йўл босиб келишига қарамай, "Бунёдкор" стадионида бўлган машғулотларда иштирок этди.

Эртага жамоа Душанбенинг "Истиқлол" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказади. Марко катта эҳтимол билан эртагалик учрашувда майдонга тушиши кутилмоқда. Агар Сербиялик ҳимоячининг ҳаракатлари мураббийларимизни қаноатлантирса Марко билан шартнома имзоланади.