"Қўқон-1912" Суперлига дебютантига қарши тайёргарликни бошлади
"Нефтчи"га қарши ўтган ўйиндан сўнг бир кун дам олган "Қўқон-1912" жамоаси аъзолари бугундан навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаб юборди. Футболчилар бугун Қўқондаги "марказий" стадионида ўз машғулотларини ўтказди.
"Шунқорлар" Суперлиганинг 2-тур учрашувини ўз майдонларида Тошкентнинг "Олимпик" жамоасига қарши ўтказишади. Темур Кападзе шогирдлари 1-турда "Сурхон" жамоаси билан муроса кўчасини танлаган эди. "Қўқон-1912" - "Олимпик" учрашуви Қўқондаги "марказий" стадион прожекторлари янгиланаётганлиги боис Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида бўлиб ўтади. Бу ўйин 9-март куни бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган.
Фикрлар