"Қўқон-1912" Тошкентда йиғин бошлади. "Хоразм" ва ОКМКга қарши ўртоқлик ўйинлари бор

  • 11 январь, 09:12
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Суперлигада муносиб қатнашиш учун астойдил тайёргарлик кўраётган "Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумолди илк йиғинини Қўқон шаҳрида ўтказди. 

Бугундан Тошкент шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик давом эттирилади. Бир ҳафталик йиғин давомида Баҳром Ҳайдаров шогирдлари бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Шунингдек, ушбу йиғинга бир нечта тажрибали футболчилар келиб, қўшилиши кутилмоқда.

Ўртоқлик учрашувлари

12 январь: "Хоразм" - "Қўқон-1912"
15 январь: ОКМК - "Қўқон-1912"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!