"Қўқон-1912" Тошкентдаги йиғинда қайси рақибларга қарши ўйнайди?
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Фарғонада ташкил этилган “Ҳоким Кубоги”даги мусобақадан сўнг энди охирги тайёргарлик босқичини ўтказиш учун яна бир бор Тошкентда йиғинга киришдилар.
Маълум бўлишича, қўқонликлар пойтахтда 22 февралга қадар шуғулланишади. Шу вақт давомида назорат учрашувлари ҳам ўтказилиши белгилаб қўйилган. Жумладан, 14 февралда Муборакнинг “Машъал” клуби билан куч синашса, 17 февраль санасида “Сўғдиёна” қўқонликларнинг рақибига айланади.
Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумнинг дастлабки учрашувини ўз майдонида “Бухоро”га қарши ўтказади.

Фикрлар