"Қўқон-1912" Туркиядаги ўқув-йиғин машғулотларини якунлади
"Қўқон-1912" жамоаси Туркияда бўлиб ўтган ўқув-йиғин машғулотларини якунлади. Жамоа уч ҳафта давомида Анталияда машғулот олиб борди. Машғулотлар давомида жами 5 та халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ушбу ўртоқлик учрашувларининг учтасида ғалаба қозонди ва қолган иккита баҳсда мағлуб бўлди.
Туркиядаги йиғинда қайд этган натижалари билан танишинг:
"Қўқон-1912" — "Вуштрриа" 0:2
"Қўқон-1912" — "Шинник" 2:0
"Қўқон-1912" — "Мешакҳте" 1:0
"Қўқон-1912" — "Шахтёр" 3:1
"Қўқон-1912" — "Милсами" 0:1
Энди жамоа қисқа таътилга чиқади ва шундан сўнг мавсум стартининг якуний босқчини олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, жамоа Суперлиганинг биринчи турида "Бухоро"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 27 февраль санасида бўлиб ўтади
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Фикрлар