"Қўқон-1912" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўтиш ўйинининг санаси маълум

Суперлига ва Про лига регламентидан келиб чиқиб, Про лигада 3-ўринни эгаллаган ва Про лига ўтиш ўйинларида ғолиб чиққан "Қўқон-1912" клуби 2024-йилги мавсум Суперлига йўлланмаси учун Суперлигани 12-ўринда якунлаши аниқ бўлган "Қизилқум"га қарши ўтиш ўйинида иштирок этади.

Суперлигага ўтиш ўйини аввалроқ 6 декабрь санасига тайин қилинган бўлиб, бунда Суперлига клубларининг 1 декабрь куни 26-тур доирасида майдонга тушиши инобатга олинган эди. Бироқ 25-турдан кейин "Қизилқум" футбол клубининг ўтиш ўйинида иштирок этиши аниқ бўлди. Қўшимчасига, Суперлига 26-турида "Қизилқум"га қарши кураш олиб бориши керак бўлган "Турон" клуби мусобақада ўз ўрнини сақлаб қолиш имкониятини йўқотди. Шундан келиб чиқиб, ҳар икки жамоа билан келишган ҳолда Лига ўтиш ўйини санасини 5 декабрга ўзгартиришга қарор қилди.

Регламент асосида "Қўқон-1912" футбол клуби расмий учрашув мезбони сифатида майдонга тушади.

ЎТИШ ЎЙИНИ

5 декабрь, сешанба

14:00 "ҚЎҚОН-1912" — "ҚИЗИЛҚУМ"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
998992832277 Дедашов Икрамжон Исманович
25/11/2023 14:27
Кукон 1912 га ОМАД тилаймиз 2024 у́йинлари кизикрок бу́лади
&
Sardorbek 5555
24/11/2023 17:20
Aslida 5 bn 6 Ni nima qizigʻi bor uyin qayerda buladi