"Қўқон-1912" яна икки нафар футболчи билан хайрлашди
Айни кунларда юртимиз футболида трансфер ойнаси очилган. Суперлига клубларининг таркибларида келди-кетдилар кузатилмоқда. “Қўқон-1912” матбуот хизмати эса клубдаги охирги ўзгаришлар ҳақида хабар берди.
“Қўқон-1912” жамоасига “Андижон”дан дарвозабон Ислом Абдуллаев қайтарилди. Шунингдек, ҳужумчи Отабек Ҳайдаров Яйпаннинг “Турон” жамоасига ўтганидан ҳам мухлисларнинг хабарлари бор.
Бундан ташқари, “шунқорлар” таркибини яна икки нафар футболчи тарк этди. Чемпионат бошида жамоага келиб қўшилган иқтидорли ярим ҳимоячи Суҳроб Нуруллоевнинг хизматларига Самарқанднинг “Динамо” жамоаси жиддий қизиқиш билдирганлиги сабабли футболчи мавсумнинг қолган қисмини Сергей Лушчан бошчилик қилаётган клубда давом эттирадиган бўлди.
Қолаверса, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасидан ижарага олинган ёш ҳимоячи Шодиёр Ҳожиматов яна “Нефтчи”га қайтди.
Фикрлар