"Қўқон-1912" янги мавсум учун қайси футболчиларни рўйхатдан ўтказди?

Мамлакатимизда янги футбол мавсуми старт олишига ҳам тобора оз фурсатлар қолмоқда. "Қўқон-1912" эса бир қатор янги футболчиларни рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда ЎзПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомохўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра янги тузилган шартномаларнинг барчаси 1 йиллик. "Пахтакор"дан бир футболчи ижара асосида олиб келинган. Яна бир футболчи "Пахтакор"дан озод бўлиб, фаолиятини Қўқонда давом эттиришга қарор қилган. Шунингдек "Андижон" ва "Металлург"дан ҳам футболчилар жалб этилган.

Музаффар Абдуллаев — 2020, декабрь
Александр Мерзляков — 2020, декабрь
Суҳроб Бердиев — 2020, декабрь
Қувондиқ Рўзиев — 2020, декабрь
Бек Абдуллаев — 2020, декабрь
Отабек Ҳайдаров — 2020, декабрь
Бобур Акбаров — 2020, декабрь (Андижон)
Зоҳид Абдуллаев — 2020, декабрь (Металлург)
Собит Синдоров — 2020, декабрь (Пахтакор)
Суҳроб Нуриллаев — 1 йил ижара (Пахтакор)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!