"Қўқон-1912" янги мавсумда "adidas" либосларида ўйнайди

 

Йилдан - йилга ҳар жабҳада ривожланишга интилаёган "Қўқон-1912" жамоаси олдинга яна бир қадам ташлади. Келаётган мавсумда қўқонликлар "adidas" компанияси спорт кийимларидан фойдаланадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумки, ушбу компания спорт кийимлари дунёда юқори нуфузга эга ва жаҳоннинг номдор клублари "adidas" билан ҳамкорлик қилишади. Жумладан, мамлакатимизнинг етакчи жамоалари "Пахтакор" ва "Насаф"кўп йиллардан бери "adidas" спорт кийимларидан фойдаланиб келишади.

Бу жамоалар қаторига энди "Қўқон-1912" клуби ҳам қўшилди. 2018 йилги мавсумда қўқонликлар "adidas" бренди остида тўп суришади. Бу компаниянинг Ўзбекистондаги вакиллари яқин кунларда жамоа аъзоларига "adidas" спорт кийимларини тақдим қилишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!