"Қўқон-1912" ёш юлдуз билан шартнома тузди. Мутахассислар уни келажакдаги "Месси" дея таърифлашмоқда
“Қўқон-1912” матбуот хизматининг хабарига қараганда, жамоа келажакда ўзбек футболининг ёрқин юлдузига айланиши кутилаётган ёш иқтидор эгаси билан шартнома имзолади.
Комилов Муроджон 2005 йилда туғилган. Фарғона футбол мактаби тарбияланувчиси бўлиб, сўнгги икки йилда Чиғатой футбол мактабида футбол сир-асрорларни ўрганиб келаётганди.
Муроджон 2005 йилда туғилган футболчилар ўртасида сўнгги йилларда ўтказилган Республика биринчиликларининг энг яхши ҳужумчиси бўлиб келмоқда. Ўзининг ёрқин ўйинлари билан мутахассислар эътиборига тушган ёш ҳужумчи Ўзбекистон U-15 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.
Мамлакатимизнинг етакчи жамоалари ёш иқтидор эгасини ўз сафида кўришни ҳоҳлашган эди. Республикамизнинг кўзга кўринган футбол мутахассислари Муроджон Комиловга Ўзбекистоннинг келажакдаги “Месси”си деб баҳо беришмоқда. “Қўқон-1912” жамоаси Муроджон Комилов билан 2026 йилга қадар шартнома имзолади.
Фикрлар