“Қўқон-1912” ёшлари Карманада иродали ғалабага эришдилар

Бугун ёшлар лигаси 18-туридан ўрин олган «Қизилқум» - «Қўқон-1912»  жамоалари баҳси бўлиб ўтди. Жамоалар учрашувни хужумкор руҳда бошлашди. Дастабки дақиқалардан ҳар икки жамоа навбати билан хужумлар ташкил этди.

Баҳснинг 11-дақиқасида майдон эгалари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Мезбонлар қарши ҳужумдан самарали фойданалишди. Орадан уч дақиқа ўтиб, навоийликлар иккинчи тўпни киритишди. Бу сафар “Қизилқум” вакиллари жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этди. Мезбонларнинг дастлабки голини Феруз Бобохонов киритди. 2-гол муаллифи эса Аҳлиддин Файзиев бўлди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида қўқонликлар ҳисобни қисқартиришди.

Достон Мелиқўзиев рақиб жарима майдончасида ажойиб ҳаракатлари билан ҳимоячиларни чалғитди ҳамда тўпни Муҳаммаданас Ҳасановга қулай тарзда узатди. Ҳасанов имкониятни бой бермади.

Биринчи тайм шу ҳисобда якунига етди.

Меҳмонлар иккинчи таймни фаол бошлашди. Бунинг натижасида 53-дқақиқада ҳисоб тенглашди. Достон Мелиқўзиев  рақиб ҳимоясини чиройли тарзда доғда қолдириб дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди – 2:2. Мелиқўзиев чамаси 20-21 метрлардан зарба йўллаган эди.

69-дақиқада “Қўқон-1912” ёшлари рақиб дарвоазсига учинчи тўпни киритишни уддалашди. Муҳаммаданас Ҳасанов бурчак зарбасини шундай тарзда ижро этдики, рақиб ҳимоячиси тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди.

78-дақиқа Достон Мелиқўзиев ажойиб тарзда ҳимоячиларни чалғита олди. Зарба хам аниқ лекин бироз кучсиз бўлди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқалари шиддатли тарзда кечди. Майдон эгалари ҳисобни тенглаштириш учун бор кучларини ҳужумга ташлашди. Қўқонликлар эса ҳимояда бехато ўйнашга интилишди. Ўйин шу ҳисобда меҳмонларнинг ғалабаси билан якун топди.

Шу тариқа, 0:2 ҳисобида мағлубият учраётган “Қўқон-1912” ўринбосарлари иродаларини намойиш этиб, ғалабани ўз томонларига ағдаришди.

“Қўқон-1912” ёшлари “Пахтакор”ни таъқиб этишда давом этади.

Ёшлар лигаси. 18-тур

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” – 2:3 (2:1)

Голлар: Феруз Бобохонов - 11, Аҳлиддин Файзиев -14. - Муҳаммаданас Ҳасанов - 44, Достон Мелиқўзиев – 53, Жаҳонгир Ҳусанов – 69.

“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 2. Виктор Григорьев, 9. Сардор Жаҳонов, 11. Мустафо Раҳматов, 17. Феруз Бобоқулов, 18. Феруз Норов, 25, Аҳлиддин Файзиев, 55. Миржалол Қосимов, 70. Ҳусниддин Фазилиддинов, 98. Суҳробжон Ярашев, 99. Бобуржон Искандаров.

Захира: 40. Элбек Раҳимқулов, 23. Ғайрат Давронов, 44. Илҳомжон Кенжаев, 47. Меҳриддин Фахриев, 84. Бобир Мамиров, 86. Фаррух Жўраев, 91. Жаҳонгир Ҳусанов.

“Қўқон-1912:  30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев , 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 10. Аброр Раҳмонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 25. Исмоил Охунжонов, 29. Иқбол Маликжонов, 75. Хушнуд Авилов.

Захира:12. Азиз Ашуров, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 23. Дадахон Сулаймонов, 24. Мўминжон Содиқжонов, 28. Шаҳзод Эргашев, 31. Рамзбек Исақов, 33. Иброҳим Мухторов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!