"Қўқон-1912" Зоҳид Абдуллаев билан хайрлашди

Тошкентдаги йиғинини якунлаб Қўқонга қайтган жамоа аъзолари эндиликда бор эътиборини дастлабки турда “Бухоро”га қарши кечадиган учрашувга қаратишган. “Қўқон-1912” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов эса таркибни деярли 95 фоизга аниқлаштириб олганини маълум қилди. Аммо жамоага қўшилган янги ўйинчиларнинг барчаси ҳам “Қўқон-1912”да қолгани йўқ.

Бир неча йил давомида “Металлург”да тўп сурган ҳужумчи Зоҳид Абдуллаев янги мавсумга тайёргарликни қўқонликлар сафида олиб бораётганди. Катта эҳтимол билан унинг ҳам “Мавсум-2020”ни Ашурматов қўли остида ўтказиши кутилгандек эди, гўё. Аммо кейинчалик воқеалар ривожи ўзгариб кетди. Чемпионат бошланишига оз фурсат қолганида футболчи “Қўқон-1912”ни тарк этгани маълум бўлди. Ҳужумчининг мавсумни қайси жамоада бошлаши эса ҳозирча номаълум.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!