"Қўқон-1912"нинг мураббийлар штабида ўзгариш юз берди

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоасининг мураббийлар штабида ўзгаришлар рўй берди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бир неча йиллар “шунқорлар” дарвозасини қўриқлаган ва кейинчалик дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келган Андрей Бакланов жамоа билан дўстона хайрлашди. Андрей Борисовичга Яйпаннинг “Турон” жамоасидан таклиф бўлгани учун ушбу клубда иш бошлади.

“Қўқон-1912” мураббийлар штабига дарвозабонлар мураббийи Хислат Чилматов ҳамда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Исломжон Мусулмоновлар қўшилишди. 

кукон_11

Хислат Чилматов аввал ҳам ушбу клубда бироз муддат ишлаган ва бу мураббий мухлисларга яхши таниш. Исломжон Мусулмонов эса “Турон” жамоасининг Суперлигага чиқишида ўзининг катта ҳиссасини қўша олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!