Ads

 

Аввал хабар берилганидек, 27 декабрь куни "Қўқон-1912" биринчи йиғини ўз поёнига етди. Айнан шу куни йил якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Шундан кейин футболчиларга кичик таътил берилди.

Қўқонликларнинг иккинчи йиғини 3 январь куни бошланади. Навбатдаги йиғин пойтахтда давом этиши режалаштирилган. Тошкентда ўтказиладиган йиғинда жамоа сафига бир қатор футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.

Айтганча, сербиялик легионерлар ҳам навбатдаги йиғинда “Қўқон-1912” таркибига қўшилишади.