"Қўқон-1912"нинг режаси ўзгарди
“Қўқон-1912” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни 20 декабрь кунидан бошлаши ҳақида хабар берган эдик. Жамоа мураббийлар штаби қарорига кўра янги мавсумга тайёргарлик режасига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, жамоа аъзолари янги йил байрамидан сўнг машғулотларга киришадиган бўлишди. Бунга сабаб кўплаб футболчиларимиз ўтган мавсум сўнггида жароҳатлар билан ўйинларни ўтказишган ва футболчиларга берилган дам олиш муддати айримларда жароҳатлардан тўлиқ фориғ бўлишга етарли бўлмади. Уларни янги мавсумга тўлиқ тикланишлари учун яна бироз вақт берилди.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари янги йил байрамини оила даврасида ўтказиб олганларидан сўнг, январь ойининг дастлабки ҳафтасидан тўпланиб, машғулотларни бошлайди.
Фикрлар