“Қўқон-1912”нинг сербиялик футболчилари ўз юртларига жўнаб кетишди

Мавсумни иккинчи ярмини “Қўқон-1912”да ўтказган сербиялик футболчилар Никола Валентич ҳамда Дарко Гожкович қўқонликлар билан шартномалари ўз якунига етди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.  

Бу икки футболчига “Олмалиқ”қа қарши бўлиб ўтган Олий Лиганинг сўнгги учрашувидан сўнг ўз юртларига кетишлари учун рухсат берилди.

Бугун эрта тонгда Дарко Гожкович ва Никола Валентич Тошкент-Москва-Белград йўналиши бўйича ўз юртларига учиб кетишди. Бу футболчиларнинг кейинги мавсумда ҳам Қўқонда тўп тепиш масаласи янги йил байрамидан сўнг ҳал бўлади.